1 октябрда Тошкентда ўтаётган “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Шакен Айманов номидаги “Казахфильм” киностудияси ва режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг “Базелевс” компанияси ўртасида Хўжа Насриддин ҳақида мультфильмни суратга олиш бўйича келишув имзоланди.
Келишувга кўра, мультфильм қисман Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинади. Шунингдек, “Базелевс” мутасадди идоралар билан ҳамкорликда икки давлатда анимация мактабларини очади.
“Марказий Осиё давлатларида Хўжа Насриддинни эъзозлашади ва яхши кўришади, унинг ватанини айнан шу ер деб ҳисоблашади. Биз KION билан бирга эртакларнинг севимли қаҳрамони саргузаштлари ҳақидаги анимацион фильм устида унинг уйи – Шарқда, Ўрта Осиёда ишлашимиздан хурсандмиз. Мультфильмнинг яратилиши учун жумладан маҳаллий рассомлар ҳам жавоб беради”, деб таъкидлаб ўтган Бекмамбетов.
“Хўжа Насриддин” деб ном оладиган янги мультфильм режиссёрнинг шу номдаги қўғирчоқ спектакли асосида яратилади. Спектакл премьераси жорий йил бошида Москвадаги Миллатлар театрида бўлиб ўтган.
Тимур Бекмамбетов россиялик таниқли кинорежиссёр, сценарийнавис, продюсер ва клипмейкер бўлиб, ўз вақтида “Илҳом” театри ва “Ўзбекфильм”да рассом бўлиб ишлаган, Ҳолливудда ижод қилган. Ўндан кўпроқ фильмга режиссёрлик қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди