Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмда бош ролни ижро этди

Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмда бош ролни ижро этди
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида машҳур француз режиссёри Арно Фриле суратга олган “Менинг ўзбекча тушим” фильми намойиш этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кинокартинада бош ролни таниқли актёр француз актёри Жерар Депардье ижро қилган.

Фильмда унинг бош қаҳрамони Ўзбекистоннинг турли минтақалари, вилоят ва шаҳарларида бўлади. Кўҳна меъморий обидалар, бозорлар, қадимий шаҳарларни кезади. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан унинг ўзигагина хос бўлган маданияти билан танишади.

Намойишдан олдин фильм ижодкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Жерар Депардье учрашувда Ўзбекистонга аввал кўп бора келгани ва сафарларидаги хотиралари билан бўлишди. Шунингдек, кинофестивалга таклиф этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар