Фото: Pinterest
2000 йилларда турк қўшиқчиси Таркан дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳурликка эришган эди. Вақт ўтиши билан унинг чиқишлари камайди ва у саҳналарда кўриниш бермай қўйди.
Фото: Pinterest
Маълум бўлишича, 48 ёшли хонанданинг аҳволи яхши: у кўп йиллик мухлисаси Пинар Дилек билан турмушидаги қизи – Лиянинг тарбияси билан банд. Шунингдек, мусиқа билан шуғулланишни ҳам давом эттирмоқда. Тўғри, қўшиқчи сўнгги бир неча йил давомида хитга айланган тароналарни чиқармади. Аммо катта саҳналарда чиқишда давом этмоқда, фақатгина ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли ижрочининг концерт фаолияти тўхтатилган.
Фото: «starhit.ru»
«Мен ҳеч қачон саҳна, сиз ва мухлисларимдан айрилмаганман. Сизнинг севгингиз, эътиборингиз, қарсакларингиз, руҳимнинг дармони бўлган ажойиб энергиянгиз бўлмаса, мен одатдагидек бўлмайман. Мендан: «Нега концерт бермайсиз?», деб тез-тез сўрашади. Жавобим шундай: «Пандемия ... Биламан, ҳозир концертлар маълум қоидаларга мувофиқ ўтказилади, лекин мен мухлисларим саломатлигини хавф остига қўйишни хоҳламайман. Ишонаманки, яқин келажакда биз йиғилиб, саҳнани тўлдирамиз ва ҳеч ким бизни ушлаб туролмайди. Қачонки бу вирусни назорат остига олсак, ҳаёт нормал ҳолатига қайтади. Биз учрашамиз, сабрли бўлинг!», – дейди Таркан ўзининг шахсий блогида.
Фото: Pinterest
Шунингдек, хонанданинг ўзи обуначиларига соғлиғи ва коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берган.
Фото: «Крал музик»
«Аввалига мен бу вакцина ҳақида кўп ўйладим, кейин тушундимки, у ҳар куни минглаб одамларнинг ҳаётини қутқаради. Эмлаш – пандемияга қарши курашишнинг асосий усулларидан бири», – дейди у. Концертларни бирозга тўхтатган Таркан бутун вақтини қариндошларига, хусусан, уч ёшли қизига бағишлайди.
Фото: «starhit.ru»
«Биз биргаликда китоб ўқиймиз. Бу, албатта, қизиқарли ва ёқимли. Болаларда ёшлигидан мутолаага бўлган муҳаббатни уйғотиш керак. Энг яхши усул, менимча, улар бизнинг ҳам ўқиётганимизни кўришга имкон бериш. Чунки улар ҳар доим биздан ўрнак олади», – дея таъкидлайди хонанда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?