Фото: Telegram / SanJaymusic
Шерали Жўраевнинг «Карвон» қўшиғини рухсатсиз куйлаган СанЖай маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди. Бу сафар хонанда Шерали Жўраевнинг яна икки – «Атиргулим, атрингни соч» ва «Гулбадан» қўшиқларини муаллиф розилигисиз куйлагани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 29 июнь санасида Интеллектуал мулк агентлигига муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда фуқаро Санжар Жавбердиев томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб «Гулбадан» ҳамда «Атиргулим, атрингни соч» номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдалангани ҳолати таъкидланган.
Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.
Шу ўринда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.
Агентлик томонидан фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.
Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-1-моддаси биринчи қисми (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан жарима жазоси қўлланилган.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 20 август куни давлат раҳбари томонидан имзоланган «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ муаллифга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиш ҳуқуқи берилди.
Энди мазкур ўзгартиришни инобатга олган ҳолда ҳуқуқ эгаси ўз муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳуқуқбузардан суд тартибида ўзларига етказилган зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товонни тўлашини талаб қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди