23:16 / 01.11.2021
3 674

Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмайди

Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмайди
Актриса Феруза Норматова Шаҳзод Султоновнинг YouTube каналига интервью бериб, мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Мухлисларидан бири актрисага «Шаҳзод Султонов учун ҳижобга кирдингизми? Унга турмушга чиқасизми?», — деб савол берди.

«Энг кўп берилган савол шу бўлди аслида. Ҳайрон бўлдим. Қандай қилиб, бир инсон учун ўраниш мумкин? Бу нотўғри нарса. Бу Аллоҳ учун бўлади. Турмушга чиқиш учун шундай қилдингизми, деганлар ҳам бўлди. Одамлар шундай фикрлаётганига ҳайрон бўлдим. Рўмол бирон инсон учун ўралмайди. Шаҳзод Султонов билан ижодий ҳамкорлик қиламиз, шартномаларимиз бор. Унга рўмол ўраш фикрим борлигини айтганимда қўллаб-қувватлаган. Мен сентябрда, туғилган кунимда ўранмоқчи эдим. Шаҳзод яхши қабул қилди. Шундан бироз вақт ўтиб, ‘Мендирман Жалолиддин’ сериалининг иккинчи фасли суратга олиниши маълум бўлди. Мени чақиришди.

Августда кетилиб, ноябрда қайтилади, дейишди. Мен сериалнинг давомида ҳам суратга тушишга рози бўлдим. Бу ҳақда Шаҳзодга айтганимда, у ‘Рўмол ўрамоқчи эдингиз-ку, сериалда суратга тушиш ҳижобдан ҳам муҳимроқ эканда’, деди. Шу сўзлардан кейин ўйланиб қолдим ва сериалнинг давомида суратга тушмасликка қарор қилдим. Ўрнимга бошқа актриса суратга тушса, янаям яхшироқ бўлар, деган фикр пайдо бўлди
», — дейди актриса ушбу саволга жавобан.

Фото: YouTube
Маълумот учун, Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» сериалида Ширин образини гавдалантирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмайди