Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз «Халқлар дўстлиги» санъат саройида «Юрак сўзи» деб номланган концерт дастурини тақдим этмоқда. Концерт дастурида меҳмон бўлган «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад концертдан репортаж тайёрлади.
Алишер Файзнинг концерт дастури пандемия сабабли бир неча маротаба қолдирилган эди. Даставвал хонанданинг концерт дастури 2020 йилнинг 18—23 апрель кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабабли Алишер Файзнинг концерти қолдирилди. Республика махсус комиссияси томонидан концерт дастурига рухсат берилгач, Алишер Файз 2021 йилнинг 18—23 май кунлари концерт дастури бўлиб ўтишини маълум қилган эди. Бироқ карантин чора-тадбирлари кучайтирилгач, хонанданинг концерт дастури иккинчи маротаба қолдирилди.
Фото: «Дарё»
Алишер Файзнинг икки маротаба қолдирилган концерт дастури орадан етти ой ўтиб, 2021 йилнинг, 14—19 декабрь кунларида бўлиб ўтмоқда.
Фото: «Дарё»
Алишер Файзнинг продюсери, концерт ташкилотчиси Лутфулла Фатҳуллаевичнинг маълумотига қараганда, концерт дастури икки маротаба қолдирилган бўлса-да, концерт дастурининг бирорта чиптаси, билетни сотиб олган мухлислар томонидан қайтариб берилмаган.
Алишер Файзнинг мухлислари томонидан узоқ кутилган концерт дастури бир-биридан гўзал, унутилмас қўшиқлар, рақслар, саҳна кўринишлари билан эсда қолди.
Фото: «Дарё»
Концерт дастури уч бўлимдан иборат бўлди. Хонанда концертнинг биринчи бўлимида «Кўйлак», «Ёлғон экан-ку», «Рашк», «Ярашибди», «Хизмат доирасидан ташқарида», «Машшоқлар», «Пул-пул», «Кетса кетар», «Тошканли» каби қўшиқларини куйлади.
Фото: «Дарё»
Биринчи бўлимда куйланган, Алишер Файзнинг янги қўшиқлари ҳисобланган «Хизмат доирасидан ташқарида», «Машшоқлар», «Пул-пул» қўшиқлари мавзунинг оригиналлиги, маҳоратли ижро, саҳна кўришишларининг қизиқлиги жиҳатидан катта аҳамиятга эгадир.
Инсонлар ўртасида йўқолиб кетаётган оқибат ҳақида куйланган «Хизмат доирасидан ташқарида» қўшиғи билан мухлисларни йиғлатган Алишер Файз «Пул-пул» деб номланган коса остидаги нимкосага эга қўшиғи билан уларни кулдирди.
Алишер Файз ҳамкасбларининг интернет оламидаги «ответ»лашиши, бўлар-бўлмас видео мурожаатларини қоралаб, «Машшоқлар» деб номланган қўшиғида уларни кескин танқид остига олди. Зўр бўлди.
Фото: «Дарё»
Алишер Файз дастурининг биринчи бўлимида устози, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Кетса-кетар» деб номланган қўшиғини ҳам куйлади.
Иккинчи бўлим бошланди. Бу бўлимда «Қозоқча», «Россияда ўтиб кетди умрим менинг», «Ҳай-ҳай», «Фалончи», «Жуфти ҳалолим», «Онажон», «Давраларда», «Оиламизга» сингари қўшиқлар куйланди.
«Россияда ўтиб кетди умрим менинг» деб номланган қўшиқ куйланган вақтда зал мухлисларнинг қўл телефонларининг ёриткичи билан митти юлдузларга тўлди. Қўшиқни куйлаган Алишер Файзнинг ҳам, уни тинглаган мухлисларнинг ҳам кўзи ёшланди. Ушбу қўшиқ шоир ва бастакор Хушнуд Дарвеш томонидан тайёрланган.
Алишер Файз кўп йиллардан буён ижодий ҳамкорлик қилиб келган раққоса Паризода билан сўнгги йилларда ижод қилмай қўйган эди. Шов-шувларга ўч бўлмаган хонанда Паризода билан ўртасидаги келишмовчилик ҳақида бирор жойда гапирмаган.
«Юрак сўзи» дастурида эса хонанда ва раққоса яна бир саҳнада чиқиш қилишди. Алишер Файз ажойиб қўшиқ билан Паризодага «Узр салом» рақсини ижро эттирди. Буни фақат кўриш керак.
Учинчи бўлим. Бу бўлимда хонанда «Арзийманми?», «Импортний», «Тожикча», «Раҳмат», «Тошкентдан Хоразмгача», «Ноз-ноз» қўшиқларини куйлади.
Концертда «Сабо», «Шодиёна» рақс ансамбллари, шунингдек, раққоса Шодиёра Омонова ҳамда Паризодалар томонидан бир-биридан гўзал рақслар ижро этилди.
Фото: «Дарё»
Алишер Файз аввалги концерт дастурларида концертга ташриф буюрган мухлислари орасида маромига етказиб рақс тушиб, Алишер Файзнинг эътиборини тортган Эъзоза Сайдалиева бу йилги концерт дастурида саҳнада рақс тушди.
Фото: «Дарё»
Алишер Файзнинг концерт дастурларида уч ёшидан буён рақс тушиб келаётган Эъзоза Сайдалиева илк маротаба катта саҳнага чиқиши таассуротлари ҳақида гапирди.
- "Уч ёшимдан буён Алишер аканинг концертларига келаман. Концертда ҳамиша залда рақсга тушардим. Алишер ака эса ҳар сафар саҳнага олиб чиқиб, рақс туширардилар. Бундан икки йил аввал Алишер ака «ўзингизга мос қўшиқ ёзиб, сизни саҳнага олиб чиқаман», деб ваъда бергандилар. Мана карантиндан кейин саҳнага чиқиб, рақс тушиш насиб этади", - дейди Алишер Файзнинг мухлисаси Эъзоза Сайдалиева.
Хонанда концертга ташриф буюрган мухлислари орасидан мана шундай истеъдодларни кашф қилишни анъанага айлантиришини маълум қилди.
Алишер Файзнинг яна бир катта ютуғи, у доимий изланишдаги ижодкор. Шу сабабли кимдирлар учун оддий туюлган воқеаликдан усталик ва самимият билан фойдалана олади. Юқорида айтганимиз, раққоса Паризода билан бўлган воқеа, балки бошқа бир хонандада бўлганида, бу ҳолат катта жанжал билан тугаши мумкин эди. Алишер Файз эса бу вазиятни чиройли ижодий асар билан юмшатди ва яхшилик билан тугатди.
Фото: «Дарё»
Алишер Файз устози, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимида фаолият юритишини ҳамма яхши билади. Алишер Файз ушбу ҳолатдан ҳам жуда ўринли фойдаланди. Хонанда «Фалончихон» деб номланган қўшиғида шундай мисралар бор.
Кўча кўйда кўрганда,
Сира парво қилмасди.
Вазирни шогирди унга
Шайдолигин билмасди.
Ушбу мисралар мухлисларнинг кайфиятига янада кўтаринкилик улашди. Алишер Файзда бундай оддий, самимий, қайта-қайта тинглаб тўймайдиган қўшиқлар бисёр бўлди.
Алишер Файзнинг продюсери, концерт ташкилотчиси Лутфулла Фатҳуллаевич, концерт бадиий раҳбари Хушнуд Дарвеш, продюсер ёрдамчиси Шавкат Юлдашев бўлди.
Концертга келган меҳмон санъаткорлар Алишер Файзнинг «Юрак сўзи»ни + 5 га баҳолашди. Ҳақиқатан ҳам концерт дастури жуда юқори савияда ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар