13:25 / 05.02.2022
2 225

Янги корейс сериали актёри Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди

Янги корейс сериали актёри Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди
Netflix кинокомпанияси томонидан суратга олинган янги «Ҳаммамиз мурдамиз» корейс сериали актёри Пак Соломон Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди.

Корейсча сериал қисқа муддат ичида шу қадар машҳурликка эришгани учун кино мухлислари унинг қаҳрамонлари билан қизиқа бошлаган ва шу маълумотга дуч келишган.

Уларнинг аниқлашича, Пак Соломон 1999 йил 11 ноябрда Ўзбекистонда туғилган, бир муддат Россияда яшаган. Болакай 5-синфда ўқиётган пайтда ота-онаси уни Жанубий Кореяга юборган. У ерда Пак ҳақиқий суперюлдузга айланган.

Пак Соломон «Ҳаммамиз мурдамиз» драмасида бош қаҳрамон Ли Су Хёк ролини ўйнаган. Ушбу сериал зомбилар ҳақида бўлиб, «Калмар ўйини»дан кейин Netflix рейтингида мутлақ рекорд қайд этган, анонси чиққан кунининг эртасигаёқ рейтингда етакчи бўлиб олган.

Пак Соломон кинодан ташқари модел сифатида ҳам танилган. Кино ихлосмандлари уни 2022 йилнинг порлоқ юлдузи сифатида кўришяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Калмар ўйини» сериали Netflix рейтингида қисқа муддатда катта шуҳрат қозониб, катта даромад олганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги корейс сериали актёри Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди