18:42 / 13.03.2022
2 250

Юлдуз Усмонова концертида она ҳақидаги янги қўшиқни куйлаётганида йиғлаб юборди

Юлдуз Усмонова концертида она ҳақидаги янги қўшиқни куйлаётганида йиғлаб юборди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт дастурида она ҳақидаги янги қўшиғини ижро этди. У қўшиқни ижро этишдан аввал марҳума онаси ҳақида гапирди, куйлаётганида эса таъсирланиб, йиғлаб юборди.

Онам оламдан ўтганидан кейин болаларини қанчалик эъзозлаган бўлса, унга ҳам Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин деб дуо қилдик. Онам ўлимидан аввал бизни танимай қолган бўлса ҳам оиламизнинг катта устуни бўлиб турган экан. Баъзан ҳафтада бир ёки ойда бир хабар олсам ҳам, кўнглим тўқ эди. Атрофдагиларнинг онаси ўлганида «ўлим ҳақ» деб таскин берамиз. Аммо онанинг ўлими гўё осмоннинг йиқилишидек оғир мусибат экан. Ҳеч бир банданинг бошига осмон йиқилмасин экан. Уч ёшлик набирам ҳам иккита буваси борлигидан бахтиёр эди, у ҳам дардни ҳис қилди. Дадам раҳматли ўтганида унчалик билмаган эканман. Чунки ёнимда онам бор эди. Атрофдагилар «Онангиз ёшини яшади, шу кунга етказсин ҳаммани», деб тасалли беришади. Аммо бола учун она барибир она. Уч юз ёшга чиқса ҳам бола онаси сари талпиниб, бола бўлаверади. Она юрмаса ҳам, фарзандини танимаса ҳам қалбан сизни ҳис қилиб туради.

Қариганда одам нима бўлишини билмайди. Балки хасталикка чалинар ёки урушқоқ бўлиб қолар. Бу ёшга чиққанда биз нима ҳолга тушамиз Худо билади. Шу боис, кекса ота-оналарни вақтида эъзозлаб, инжиқликларига кўз юмиб яшаш керак.

Баъзан ҳаёт оғирлигини, чарчаётганимизни баҳона қиламиз. Иложи бўлса, она ўтгач бу ҳақида гапирманглар, йиғлаб юбораман дейишади. Инсон онага йиғламаса, яна кимга куясан онангдан бошқа. Аслида фарзанд онаси ўлгани учун эмас, ўзининг мунғайиб қолгани учун йиғлайди. Ҳозир куйлайдиган она қўшиғини яратаётганимизда кўпчилик созандалар ташқарига чиқиб, хуморидан чиқиб йиғлаб келди. Чунки пандемия сабаб кўпчилиги онасидан айрилди. «Ота-она учун кўз ёшингни яширма. Улар учун қанча йиғласанг шунча кам», дедим. Улар учун қанча йиғласа шунча арзийди. Ота-онангиз ёнингиздами демак бахтлисиз.

Ҳеч қачон онам қариди, ёшини яшаб бўлди, деманглар. Сенга устунлиги ортиқ набираларингга ҳам етади. Аммо бошқаларни битта қилганда ҳам битта онанинг ўрнини босолмайди. Ҳеч ким ота-онасидан етим қолмасин ва осмон елкасига қуламасин
, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова 2021 йилнинг 6 ноябрь куни вафот этган.

Юлдуз Усмонова концерти, Она ҳақидаги янги қўшиқ, Аллоҳнинг раҳмати, Йиғлаб юборди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова концертида она ҳақидаги янги қўшиқни куйлаётганида йиғлаб юборди