Ўзбекистонда олтин қазиб олиш ҳуқуқи қарийб уч баравар қимматлашди

Ўзбекистонда қимматбаҳо металларни якка тартибда қазиб олиш ҳуқуқи учун ауксионнинг бошланғич нархи бир гектар ерга 100 БҲМ етиб белгиланди. Бу ҳозир 41,2 миллион сўм бўлиб, аввалги 35 БҲМ ёки 14,4 миллион сўмлик нархдан юқори. 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўмга ошгач, бошланғич баҳо 44 миллион сўмга етади.
Ўзбекистонда қимматбаҳо металларни якка тартибда қазиб олиш ҳуқуқининг аукциондаги энг кам бошланғич нархи оширилди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, энди бир гектар ер учун савдо 100 БҲМдан бошланади. Бу амалдаги ҳисобда 41,2 миллион сўмни ташкил этади. Аввал мазкур кўрсаткич 35 БҲМ, яъни 14,4 миллион сўм эди.
2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўмга ошиши муносабати билан бир гектар майдоннинг бошланғич баҳоси 44 миллион сўмга етади.
Шунингдек, углеводородлар, олтин ва бошқа рудали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун бошланғич тўлов хомашё қийматининг 0,15 фоизидан 0,6 фоизигача кўтарилди. Геологик қидирув ишлари учун белгиланган нархлар ҳам оширилди.































Изоҳлар 0
…