Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–июн ойларида турли русумдаги 235 794 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 минг донага кўп.

Русумлар кесимида энг кўп Кобалт ишлаб чиқарилган. Ярим йил давомида ушбу моделдан 82 951 дона тайёрланган.

Иккинчи ўринда Дамас турибди. Январ–июн ойларида 42 663 дона Дамас ишлаб чиқарилган. Траккер бўйича кўрсаткич 23 249 донани, Оних бўйича эса 18 715 донани ташкил этган.

КИА автомобилларидан 15 184 дона, BYD моделларидан 13 405 дона ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Haval 5 061 дона, Chery 4 384 дона миқдорида тайёрланган.

Chevrolet Дамас Мове русумидан 600 дона ишлаб чиқарилгани қайд этилди. Бундан ташқари, 29 582 дона махсус енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар