Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкаллар турли шаҳарлар ва мамлакатларда ўрнатилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳарларида ўрнатилди. Шундай ҳайкаллардан бири 2019 йилда Россия Федерациясининг пойтахтида ўрнатилиши режалаштирилган эди.
Бугун, 27 октябрь куни Москва шаҳар мэри Сергей Собянин ҳайкалнинг ўрнатилиши юзасидан фармойишни имзолагани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги фармойишда ёдгорликнинг Большая Полянка кўчаси ва Казачье кўчаси туташган ҳудуддаги майдонда 2019 йилнинг 31 декабрига қадар ўрнатилиши айтилган.
Москва раҳбарининг маълумотига кўра, ҳайкални режалаштириш, тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек майдонни ободонлаштириш ишлари Каримов номидаги республика хайрия-жамоат фонди томонидан молиялаштирилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади