Тошкент шаҳар прокуратураси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика Онкология илмий марказининг собиқ директори, бош ҳисобчиси ва молия-иқтисод бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатгани хабар қилинмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида мазкур марказнинг бир гуруҳ раҳбарлари катта ҳажмдаги бюджет маблағларини ўғирлашларига алоқадор қатор жиноятлар ҳақида маълумот олинди.
Тезкор-қидирув давомида 2008-2016 йилларда Онкология маркази бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган И.Ермичёва, 2000-2016 йилларда марказ директори лавозимида ишлаган С.Наврўзов ҳамда 2009 йилдан бери марказнинг молия-иқтисод бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Ф.Нарзиевлар жиноят ишида гумондор сифатида келтирилган.
Юқорида келтирилган шахслар 504,8 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ермичёва, Наврўзов ва Нарзиевлар марказ ҳаражатларини 802 млн сўмга кўпайтириб кўрсатган ҳолда, марказга тушган маблағларни камайтирганликда ва расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритганликда айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради