Олимларнинг таъкидлашларича, ёзги вақтдан қишки вақтга ва аксинча ўтиш чалкашликдан ташқари, оддий одамларнинг саломатлигида жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Бу ҳақда «Science Alert»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда. Олимларнинг айтишича, бундай вазиятда организмда биологик вақтларнинг бузилиши юз беради. Оддий қилиб айтиладиган бўлса, организм вақтнинг ўзгаришига мосалаша олмайди ва кучли стресс ҳис қилади.
Атлантадаги Эмори университети олимларининг фикрича, вақтни фақат бир соат олдинга суриш маънога эгадир, чунки бунда организм ўзгаришларга осонроқ мослаша олади. Олимларнинг таъкидлашларича. ёзги ва қишки вақтга ўтишдан воз кечиш учрашувлар ва қилинадиган ишлар жадвалига ўзгартиришлар киритишдан воз кечишга имкон беради.
Бу борада Хопкинс университети олимлари янада илгарилаб кетдилар. Улар ягона, универсал тақвим (календарь) киритишни таклиф қилишмоқда. Бу таклиф йилдан йилга бир-бирига айнан ўхшаш бўладиган ўзгармас тақвимни жорий қилишни назарда тутади.
Олимлар бу тақвимни аниқ формулалар ва компьютер дастури ёрдамида яратишган. Тақвимда март, июнь, сентябрь ва декабрь ойи 31 кундан, қолган ойлар эса 30 кундан иборат. Ҳар йил аввалгиси билан мутлақ бир хил бўлади, бунда ҳар бир чорак 91 кундан (иккита 30 кунлик ва битта 31 кунлик ой) иборат бўлади.
Бу универсал тақвим жорий тақвимга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. У иш, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда анъанавий тадбирларни тўғри тақсимлашга имкон беради. Ташкилот ва муассасалар ҳар йили иш ва дам олиш кунлари жадвалини янгидан тузадилар, бу эса ортиқча вақт олади. Янги тақвимда эса бунга ҳожат қолмайди. Кредитлар, облигациялар, келишувлар бўйича ҳисоб-китоблар соддалашади, чунки махсус ҳисоб-китобни талаб этмайди.
Бу тақвим устида 4 йилдан кўпроқ иш олиб борилган. Унинг асосий мақсади 7 кунлик ҳафтани сақлаб қолиш ва ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбирларни режалаштиришни соддалаштиришдан иборат бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради