22:41 / 16.11.2017
9 448

Ёлғони бошига етган қиз

Ёлғони бошига етган қиз
Бу воқеа менинг дугонам билан 2011 йилда содир бўлган. Ўшанда 9 синфда ўқирдик. Дугонамнинг отаси фарзандларига компьютер совға қилди. Интернетдан яхши нарсалар топиб ўқиш, ўрганиш мумкинлигини таниш-билишларидан эшитиб, интернет тармоғига ҳам улатиб берди. Лекин дугонам ва унинг укалари (2 та укаси бор эди) бунинг ўрнига ижтимоий тармоқларга берилиб кетишди. Отаси кун бўйи ишда бўлгани сабаб буни сезмади. Аъло баҳоларга ўқийдиган дугонам роса дангаса қизга айланди. Дангаса эмас, балки, дарс тайёрламайдиган ўқувчига. Соатлаб компьютерда ўтирган ўқувчидан нима ҳам кутиш мумкин ахир. Қўшимчасига қулоғига наушник тақиб олиб, қўшиқ ҳам эшитарди. Дарслар эса охирги ўринга тушиб қолганди.

Бу воқеа содир бўлган куни ҳам дугонам дарс тайёрламай, тунги соат 02:00 га қадар «одноклассники»да ўтирди. Эрталаб туриб эса уй вазифалари қилинмаган ҳолда дарсга келди. Ўшанда тарих дарси эди. Ўқитувчимиз Лола опа кекса бўлса-да, ўта талабчан ва қаттиққўл аёл эди. У дугонамни ўрнидан турғизиб, ўтган мавзу бўйича савол бера бошлади. Мавзуни ақалли очиб ҳам қарамаган дугонам бўлса индамай турди. Саволлари жавобсиз қолган устоз кўзойнагини олиб, дугонамга қаради-да:
— Сен яхши ўқир эдинг-ку, уйингда ҳаммаси тинч­ми? — дея меҳрибонларча сўради.

Шу пайт дугонамнинг хаёлидан «Алдасам-чи, уйим­га бориб сўрармиди, шунда икки баҳо олмайман, ота-онам эса мактабга чақирилмайди», деган фикр ўтади ва у ўйлаб ҳам ўтирмасдан, «Онам бетоб, уй ишларига ёрдам беряпман», деди.
— Майли, бир сафар кечираман. Кейинги гал тайёрланиб келишга ҳаракат қил, — деди Лола опа.

Хуллас, дугонам қутулиб қолганидан хурсанд бўлиб кетди. Аммо уйга келганида бу ҳурсандчилигидан асар ҳам қолмади. Сабаби, уйининг эшиги олдида “Тез ёрдам” машинаси турарди. Маълум бўлишича, дугонамнинг онаси ҳушидан кетиб қолган экан. Тез орада аёлнинг оғир дардга чалингани маълум бўлди. Дугонамнинг онаси 6 ойдан ошиқ яшади, холос. Ана шунда тушундимки, ёлғон ҳеч қачон яхши натижага олиб келмайди. Бундан ташқари, сўнгги пайтда олимлар сўзнинг қудратли кучга эга эканлигини, ҳар куни такрорлайдиган сўзларингиз ҳаётингизга жуда катта таъсир кўрсата олишини исботлашмоқда. Шундай экан, бизга берилган имкониятлардан тўғри фойдаланайлик.

Дугонамга келадиган бўлсак, у қилган ишидан қаттиқ пушаймон. Лекин онани қайтариб бўлмайди. Ҳозир у яхши ўқиб, университетни тамомлади. Шу воқеадан сўнг ҳар нарсани гапиравермайдиган, ҳар бир гапини ўйлаб гапирадиган бўлди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёлғони бошига етган қиз