Қозоғистоннинг Ақтўбе областида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг жасадини олиб учган махсус самолёт 19 январь, соат 22:30 да Тошкентга қўнди. «Kun.uz» манбасининг тасдиқлашича, ДНК-экспертиза ишлари Тошкентда давом эттирилади.
18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида, «Чимкент — Самара» йўлининг 1068-километрида Қозоғистон жанубидан Россиянинг Қозон шаҳрига кетаётган йўловчи автобуси ҳаракат давомида ёниб кетди. Ёнғин бошланган вақтда автобусда 57 киши бўлган. Уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқароси эди. Фожиадан фақат 5 киши омон қолди, шундан 2 киши ўзбекистонлик.
Ушбу ҳодиса муносабати билан 18 январь куни Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ҳукумат комиссиялари тузилди. Бош вазир Абдулла Арипов раҳбар этиб белгиланган Ўзбекистондаги махсус комиссияга авария натижасида жабрланган ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга етказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳал этиш вазифаси топширилганди.
Дастлабки текширувлардан кейин марҳумларнинг 32 нафарининг шахси аниқлаштирилди. Энди қолган жасадларнинг шахси Тошкентда ДНК-экспертиза орқали аниқлаштирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Исроил Эрон ҳужумини қайтаришга неча пул сарфлади?