00:40 / 24.01.2018
7 576

Ақтобе вилоятидаги фожиадан сўнг Ҳукумат қарори имзоланди...

Ақтобе вилоятидаги фожиадан сўнг Ҳукумат қарори имзоланди...
Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир Ҳукумат қарори имзоланди.

Қарор Қозоғистон Республикаси Ақтобе вилоятида содир бўлган фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
  • Қарорга кўра чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.
  • Чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланади.
  • Борган мамлакатидаги рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади.
  • Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланади.
  • Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони шу жумладан плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан “Россия темир йўллари” билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.
  • 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ақтобе вилоятидаги фожиадан сўнг Ҳукумат қарори имзоланди...