Тошкент вилоятида 18 февраль куни кеч соат 20:30 атрофида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда dia.uz мухбирига ҳуқуқ тартибот органларидаги манба хабар берган.
Тошкент Вилоятининг Занги-ота тумани “Назарбек”ҚФЙ йўналишида турмуш ўртоғининг Каптива машинасини минган ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб, “Ваз2106” машинасига тўқнашиб кетади. Натижада Каптива ҳайдовчисининг ён ўриндиғида ўтирган эркак ва “Ваз2106” русумли автомобилнинг 34 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлади. Ушбу машина орқа ўриндиғида келаётган 4 нафар йўловчилар эса жиддий тан жароҳатлари оладилар. Жароҳатланганлар тезкорлик билан Тошкент вилояти касалхонасига етказилган. Ҳайдовчи аёл устидан эса Тошкент вилояти прокуротураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди