11:35 / 21.02.2018
5 581

21 февралдан Адлия вазирлиги фуқаролар учун бепул юридик маслаҳатлар беришни ташкил этади

21 февралдан Адлия вазирлиги фуқаролар учун бепул юридик маслаҳатлар беришни ташкил этади
21 февралдан эътиборан Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникаси қошида фуқаролар қабулини ташкил этмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

«Инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларга ҳуқуқий ахборот ва оғзаки маслаҳатлар бериш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникасида фуқаролар қабулини ташкил этади», — дейилади хабарномада.

Қабул ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00–12:00 орасида амалга оширилади.
Манзил — Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 21 февралдан Адлия вазирлиги фуқаролар учун бепул юридик маслаҳатлар беришни ташкил этади