Ўзбекистондаги тўйлардан бирида раққоса улкан китоб ичидан чиқиб тармоқларда барчанинг қизиқишини уйғотди

Ўзбекистондаги тўйлардан бирида раққоса улкан китоб ичидан чиқиб тармоқларда барчанинг қизиқишини уйғотди

Ўзбекистондаги тўйлардан бирида меҳмонлар одатий рақс томошасини кутишган, аммо саҳнада юз берган ҳолат барчани ҳайратда қолдирган. Раққоса даврага эшик ёки саҳна ортидан эмас, улкан китоб ичидан кутилмаганда пайдо бўлган.

Тўй давомида давра марказига катта ҳажмдаги китобга ўхшаш декорация олиб чиқилган. Аввалига унинг ичида нима борлиги меҳмонларга номаълум бўлган.

Бир неча лаҳзадан сўнг эса китоб очилиб, унинг ичидан раққоса қиз чиқиб келган.

Оддий рақс дастури кутилмаган саҳна кўринишига айланиб, меҳмонларнинг эътиборини бир зумда ўзига тортган. Томошабинлардан айримлари бу ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Ноодатий саҳна кўриниши фойдаланувчилар орасида турли муносабатларга сабаб бўлган.

Бундай чиқишлар тўй дастурига ўзига хос томоша ва кутилмаган эффект қўшиш мақсадида ташкил этилаётгани кўринади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар