Чотқолда кам учрайдиган ҳайвонлар бир кадрда: фототузоқлар сирли манзарани очди

Чотқолда кам учрайдиган ҳайвонлар бир кадрда: фототузоқлар сирли манзарани очди
Қисқача

Чотқол давлат биосфера қўриқхонасидаги фототузоқлар Тян-Шан қўнғир айиғи ва Сибир тоғ эчкиларини тасвирга олди. Тян-Шан қўнғир айиғи Ғарбий Тян-Шаннинг одамлар бориши қийин ҳудудларида яшайдиган минтақадаги энг йирик йиртқичлардан биридир. Фототузоқлар ҳайвонларни безовта қилмасдан уларнинг яшаш тарзи ва ҳаракатларини кузатиш, популяциясини ўрганиш ҳамда ноёб турларни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ўрнатилган фототузоқлар Тян-Шан қўнғир айиғи ва Сибир тоғ эчкиларини тасвирга олди. Ёввойи табиат бағрида олинган бу кадрлар қўриқхонадаги ҳайвонот дунёсининг нақадар бой эканини яна бир бор кўрсатди.

Тян-Шан қўнғир айиғи минтақадаги энг йирик йиртқичлардан бири ҳисобланади. У асосан Ғарбий Тян-Шаннинг одамлар бориши қийин бўлган ҳудудларида яшайди.

Фототузоққа тушган ҳайвон эса табиат қўйнида ўзининг одатий ҳаётини давом эттираётган пайтда тасвирга олинган.

Бундай фототузоқлар ёввойи ҳайвонларни безовта қилмасдан уларнинг яшаш тарзи ва ҳаракатларини кузатиш имконини беради. Фототузоқлар орқали олинган бундай тасвирлар олим ва мутахассисларга қўриқхонадаги ҳайвонлар популяциясини кузатиш, уларнинг ҳаракатланиш ҳудудларини ўрганиш ҳамда ноёб турларни муҳофаза қилишда ёрдам беради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар