Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Наврўзни Ўзбекистонда нишонлади. Самарқанд, 2018 йил 21 март.
Скриншот: «Facebook» / Shavkat Mirziyoyev
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Наврўз айёми муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Видео Шавкат Мирзиёевнинг «Facebook» ҳамда «Telegram»даги саҳифаларида эълон қилинди.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригиҚозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги -- Поздравление Президента Казахстана Нурсултана Назарбаева народу Узбекистана
Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Среда, 21 марта 2018 г.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев таклифига кўра 2018 йилнинг 21 март куни Ўзбекистонга ташриф буюриши, икки қардош давлат президентлари Наврўз байрамини қадимий шаҳарда нишонлаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий мартабали меҳмон бугун, Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди.
Фото: Қозоғистон президентнинг матбуот хизмати
Шундан сўнг президентлар Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
Фото: Қозоғистон президентнинг матбуот хизмати
Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди