Тинч океанидаги катта бир оролда яшайдиган маҳаллий аҳоли болта кеса олмайдиган даражадаги йирик дарахтларни йиқитишнинг антиқа усулини ўйлаб топган. Улар дарахтнинг атрофига йиғилиб олиб уни тинмай сўкиб, қарғайди.
Улар дарахтнинг ичида руҳи борлигига ишонади ва ўша руҳ ёмон сўзларни эшитишдан безор бўлиб дарахтдан чиқиб кетади деб ўйлайди.
Кейин нима бўлади, биласизми? Бир қанча вақтдан сўнг дарахт қурий бошлайди ва салгина зарбага дош бера олмай ағанаб қолади.
Инсонларга ҳам айтилган ёмон сўзлар уларнинг қалбларига жароҳат етказади ва худди ана ўша шўрпешона дарахтларга ўхшаб руҳининг чўкишига, вужудининг йиқилишига сабаб бўлади. Одамлар кўплаб касалликларга қаттиқ хафа бўлгани ва сиқилгани сабабли чалинмоқда. Аксар беморларнинг шифо топишига эса уларнинг ёнида қўллаб-қувватловчи меҳрибонлари бўлиб уларга ҳар доим яхши сўзлар айтиб тургани сабаб бўлади.
Демак, бахтли ва соғлом бўлишнинг энг ўнғай йўли – яхши сўзлар ўрнига ёмон сўзлар гапиришни одат қилган, ҳар доим оғзидан боди кириб – шоди чиқиб юрадиган кимсалардан узоқ бўлмоқдир. Бундай бехосият кимсаларнинг дилингизни хуфтон этиб, танангизни худди дарахт каби қуритишларига йўл қўйманг.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди