Жозе Моуриньо А Сериянинг навбатдаги турида “Болонья”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин интервью берди.
Маълумки, римликлар ўз майдонида чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан бирини енга олмади. Нурсиз дурангдан кейин ҳам Моуриньо шогирдлари бешинчи поғонадаги жойини сақлаб қолган бўлса-да, Римнинг иккинчи клуби – “Лацио” очколар ҳисобида “бўрилар”га етиб олди.
Эътиборли жиҳати, Моуриньо “Болонья”га қарши ҳужум чизиғида Карлес Перес, Феликс Афена-Гьян ва Николо Дзаньоло учлигидан фойдаланди. Эксперимент ҳеч қандай самара бермади. Иккинчи бўлимда ҳужумга Лоренцо Пеллегрини, Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродов ташланди.
Моуриньо интервьюда ҳужумчиларга алоҳида эътироз билдирди.
- Ҳафсалангиз пир бўлдими?
- Сифат паст бўлди. Ғалаба қозониш учун етарлича тер тўкмадик. Сифат жиҳатидан ўйинимиз жуда камтарона бўлди.
- “Лестер” билан ўйин таъсир қилдими?
- Албатта, шундай бўлди. Кейинги ўйиннинг ҳам таъсири бор эди. Биз жуда чиройли, аммо ўта мураккаб вазиятдамиз. Конференциялар лигасида 14 та ўйин ўтказдик. “Лестер” премьер-лигадаги сўнгги ўйинида 9 та ўйинчисига дам берди ва “Тоттенхэм”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Биз эса, “Болонья”ни ютишни истадик, лекин бир неча вазиятларни барбод қилдик. Айб ўзимизда, ғалабага лойиқ ўйнай олмадик. Албатта, бунда ҳакамнинг ҳам айби бор.
- Дастлаб, тўртта ўйинчи алмашди...
- Мен сифатни оширмоқчи эдим. Лекин уларда мен бор деб ўйлаган импульс умуман йўқ экан. Карсдорп ва Пеллегрини ҳаракат қилди. Абрахам ва Залевски яхши бошлай олмади.
- Дзаньоло пайшанба куни ҳам бошланғич таркибда бўладими?
- Сизлар ва ҳакамлар шу Дзаньолога ёпишиб қолгансизлар...
- Дзаньоло марказий ҳужумчи сифатида рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши кутилганмиди?
- Ҳаммаси илгаригидек. Мен 22 йилдан бери мураббийлик қиламан. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Футболда кўп нарса ўзгарди, лекин сизлар ўша-ўшасизлар. Ўйиндан кейин ҳисоб чиқади, савол шу натижага боғлиқ.
22 йил олдин ўйиндан ташқари ҳолатдан гол уриб, совринга эга чиқишинг мумкин эди. Энди орадан шунча вақт ўтиб, ҳозир ҳам оффсайддан киритилган тўп эвазига ғолиб чиқишинг мумкин. Кеча бир жамоа шундай ютди. Нима ўзгарди?
Эртага тўққизта ўйинчисига дам берган “Лестер”ни енголмасак, мени худди шу ишни қилмаганим учун танқид қиласизлар. Мен олти кишига дам бердим. Ўйинни ютмадик, сиз ҳамон савол беряпсиз. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.
- Саволим тактика ҳақида эди...
- Таҳлилларни бу ерда ўртоқлашмоқчи эмасман. Биз Тэмми билан ўйнадик. Шомуродов билан ҳам ўйнаб кўрдик. Тўғрисини айтаман, бундан бирор самара чиққани йўқ.
Ўйин якунланишига 30 дақиқа қолганида тушган ўйинчилар ҳам ҳеч нарсани ўзгартиролмади. Ўйин том маънода сифатсиз бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин