23:39 / 04.05.2022
1 071

"Вильярреал" мухлислари жамоа дарвозабонини Кариусга қиёслади

"Вильярреал" мухлислари жамоа дарвозабонини Кариусга қиёслади
"Вильярреал" мухлислари "Ливерпул"га қарши ўйинда учта гол ўтказиб юборган Рульининг ҳаракатларидан мамнун эмас. Испаниянинг “Вильярреал” клуби Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинининг биринчи бўлимида “Ливерпуль” дарвоазсига икки гол уриб, сенсацион ўйин намойиш этди.

Аммо ўйиннинг иккинчи бўлимининг бошида испан клубининг дарвозабони Херонимо Рульи хатога йўл қўйиб, Фабиньонинг зарбасини ўтказиб юборди.

Рақибнинг иккинчи голга нишони ҳам айнан Руьлининг оёқлари ораси бўлди, учинчи голда эса Садио Мане эпчиллик билан ҳаракат қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. "Сариқ сув ости кемаси" мухлисларининг ҳафсаласи пир бўлганини тушуниш мумкин, улар дарҳол Рульини 2018 йилда Чемпионлар лигаси финалидаги хатолари билан ёдда қолган немис дарвозабони Лорис Кариус билан солиштиришни бошлади.

"Бу Рульими ёки Кариусми?", "Рульи, оёғинг орасига тўр керак" каби гап-сўзлар орқали “Вильярреал” мухлисларининг ҳафсаласи пир бўлганини уқиб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Вильярреал" мухлислари жамоа дарвозабонини Кариусга қиёслади