Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Мен ўз йигитларимдан фахрланаман. Аммо ҳисоб мени қониқтиргани йўқ. Сабаби, биз "Пахтакор"дан кўра яхшироқ ўйнадик. Айниқса биринчи таймда биз жуда яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Кейин эса ўйин натижасига таъсир қилган ҳодиса рўй берди. Бизга яққол пенальтини беришмади. Билмадим, бу ерда ВАР қандай ишлайди. Улар вазиятни текширишди ва яққол пенальтини йўққа чиқаришди. Шундай бўлса ҳам курашишда давом этдик ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд эта олдик. Аммо мен натижадан хурсанд эмасман. Сабаби, биз ғалабага лойиқ эдик.
- Иккинчи бўлимни "Сурхон" футболчилари бироз хотиржам бошлашди ва пассив ўйин кўрсатишди. Бунга сабаб нима?
- Албатта, "Пахтакор" ўйинчиларининг савияси жуда юқори. Биз ўйиндан аввал "Пахтакор"нинг ўйин услубини жуда синчковлик билан ўрганиб чиққан эдик. Иккинчи бўлим бошида улар ҳақиқатдан ҳам жуда кучли босим уюштиришди. Аммо биз кейинчалик ўйиндаги устунликни тенглаштириб, ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик.
- "Сурхон"нинг бугунги ўйинига ўн баллик шкалада неча баҳо қўйган бўлардингиз?
- Ўн баҳо қўйган бўлардим.
- Ҳакамгачи?
- Бу саволга жавоб бермасликни афзал кўраман. Мен истайдиган ягона нарса бу адолат ва ҳалол ҳакамлик. Мен ўз жамоам фойдасига ноҳақ пенальти берилишини ҳам хоҳламайман. Бу менинг қадриятларимга тўғри келмайди. Мен шунчаки ҳалол футбол бўлишини истайман. "Сурхон" Термиз жамоаси. Бизда жуда кўп мухлислар бор. Агарда ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади. Бу эса жуда ва жуда ёмон. Мен чет эллик инсон сифатида сизнинг мамлакатингизни ва барча қадриятларингизни ҳурмат қиламан.
- Кезадани биринчи бўлимда майдонга туширмадингиз. Бу биринчи бўлимда ҳисобни сақлаб, иккинчи бўлимда ғалаба қозонишни ўйлаб қилинган ҳаракатмиди?
- Кезада тўлиқ тикланишга улгурмаганди. "Локомотив"га қарши ўйинда у зарба қабул қилиб олганди. Шу сабабли, у биз билан ҳар куни машқ қила олмаётганди. Аммо биз футболчиларни легионер ёки маҳаллий деб ажратмаймиз. Уларнинг барчаси "Сурхон" ўйинчилари. Бу бизнинг менталитет. "Сурхон" бир бутун оила.
- Биринчи бўлимдаги "Пахтакор"ни кўриб, бироз янглишганингизни сездингизми? Яъни, уларда важоҳат, иштиёқ кўринмади. Улар киритган биринчи гол ҳам хато натижасида киритилди. Бирос агрессив ҳаракат қилганингизда ғалаба қозонишингиз ҳам мумкин эди...
- Биз "Пахтакор" ўйинини жуда чуқур таҳлил қилиб чиққан эдик. Айниқса Ҳамробеков ва Собирхўжаевни. Сабаби, улар жамоанинг мийяси ҳисобланишади. Айнан улар "Пахтакор"нинг ўйинини бошқаришади. Биринчи таймда айнан уларга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг эса мен бошқа ҳужумчиларни майдонга туширдим. Шу сабаб ҳам, якунда дуранг қайд этдик.
- Аммо бу ўйинчилар биринчи бўлимда пиёда юришди...
- Мен рақиб жамоа футболчилари ҳақида гапиришни истамайман. Уларни ҳурмат қилишим лозим.
- Фикрингизча, Войнески Алижонов ва Собирхўжаевни захирага олиб сизга ёрдамлашиб юбордими?
- "Пахтакор"нинг уч ўйинчиси Алижонов, Собирхўжаев ва Алибоев ўртасида ажойиб боғламлар бор. Улар бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Мен учун "Пахтакор"нинг энг кучли нуқтаси бу ярим ҳимоя. Улар кўпроқ марказ орқали ўйнашди. Бу орқали дарвозамиз ёнида жуда хавфли вазиятлар яратилди. Войнески қилган ўзгаришлар ҳақида мен шунчаки ўз фикримни айтишим мумкин. "Пахтакор" мураббийи менимча марказда ниманидир янгиламоқчи бўлди. Биз эса бунга ҳам тайёр эдик. Бугун Нуриддин Хасанов "ёлғон тўққизлик" позициясида ҳаракат қилди. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Сабаби, бу ўйинга жуда кўп тайёргарлик олиб боргандик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар