
Италия футболи афсонаси Дарио Шимич Ўзбекистонга қарши ўйиндаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Дарио, ўйин ҳақида қандай фикрдасиз? Учрашув тенг руҳда ўтдими ёки қайсидир жамоа устунлик қилдими?
- Бу ўйин биринчи навбатда мухлислар учун ташкиллаштирилди. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо танаффусдан сўнг рақиб жамоа ташаббусни қўлга олди.
Ўзбекистон терма жамоаси биздан бироз ёшроқ эди, бу якунда натижага таъсир ўтказди - 3:2. Бу ҳисоб ўйин учун арзирли бўлди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам ушбу баҳсдан мамнун бўлишди.
- Рақиб жамоадан кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?
- Рақиб бутун жамоа бўлиб яхши ўйин кўрсатди. Беш-олти нафар футболчи қойилмақом ҳаракат қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар