11:51 / 20.02.2015
8 083

Ирина Шейк Льюис Хэмилтон билан учраша бошлади

Ирина Шейк Льюис Хэмилтон билан учраша бошлади
Россиялик модел Ирина Шейк 14 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган модалар кўргазмасига британиялик автопойгачи Льюис Хэмилтон билан бирга ташриф буюрди.

Бу воқеа ушбу моделнинг собиқ маъшуқи Криштиану Роналду билан муносабатларини узгани маълум қилинганидан 1 ой ўтмасданоқ содир бўлди.

Хабар қилинишича, “Формула 1″ автопойгаларининг икки карра чемпиони бўлган британиялик Льюис Хэмилтон ҳам америкалик қўшиқчи Николь Шерзингер билан алоқаларини узган. Ўтган йили бу жуфтликнинг унаштирилиши 2015 йилнинг бошида бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ирина Шейк инстаграмдаги аккаунтида ўзига тақдим этилган гулдаста суратини жойлаштирган. Шу сурат остидаги изоҳларда унинг Хэмилтон билан учраша бошлагани ҳақида фикрлар билдирилган.

Қайд этиш жоиз, бу хабарларга Ирина Шейк ҳам, Льюис Хэмилтон ҳам расмий муносабат билдирмаган.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Ирина Шейк Льюис Хэмилтон билан учраша бошлади