Хабар қилинишича, ПСЖ жамоасида ўйнайдиган мусулмон ярим ҳимоячи Идрис Гуйе ўз рақами ЛГБТни қўллаб-қувватловчи камалак рангида акс этган либосда ўйнашни истамагани учун шанба куни “Монпелье”га қарши ўйинга туширилмаган. Гуйе ўйинни трибунадан кузатишга мажбур бўлди.
Жамоадаги манба душанба куни мусулмон футболчи ўз жамоадошларига камалак рақамлари туширилган махсус форма кийишдан бош тортганини тасдиқлади, дея хабар беради New York Times.
17 май, сешанба куни «Пари Сен-Жермен» жамоаси гомофобия, бифобия ва трансфобияга қарши халқаро кураш куни арафасида махсус футболкаларда майдонга чиқди.
Унинг бу йилги ҳаракати спортдаги гомофобияга қарши курашувчи Rouge Direct гуруҳининг ҳужумларига сабаб бўлди, у Франция лигаси, ПСЖ ва Гуйени «нима бўлаётганини тушунтиришга» чақирди ва сенегаллик футболчини қилмишлари учун жазолашни таклиф қилди.
Ислом, насронийлик ва барча илоҳий динларда бир жинсли муносабатлар ва никоҳ бутунлай тақиқланган. Ислом дини мўминлар фаҳш ишларни қилмасликлари ва уларни ҳеч қандай тарзда тарқатмасликлари кераклигини ўргатади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади