
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро "Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалидан кутаётган натижаси билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг ҳал қилувчи баҳси эртага Тошкент вақти билан 23:59 да старт олади.
"Ўйлашимча, "Реал Мадрид" анча тажрибали жамоа, аммо "Ливерпуль" сўнгги йилларда Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Ўйин тенг руҳда кечади, аммо "Реал" ўзини ишончлироқ ҳис қилади, чунки уларда тажриба кўпроқ", — дейди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби бундан 4 йил аввал "Олимпийский" стадионидаги ўтган Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”ни мағлуб этганди. “Қаймоқранглилар” ўтган мавсумда ҳам Клопп жамоасини чорак финалда мусобақадан чиқариб юборишганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.