Бугун Осиё Кубоги саралаш учрашувлари учун таклиф этилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
Рўйхат ҳаммада ҳар хил тасаввур уйғотган бўлиши табиий. Чунки ҳаммамизнинг миямизда "ўз терма жамоамиз бор". Миллий терма жамоага эътибор қанча юқори бўлса, шунча яхши. Бразилия терма жамоасини бошқарган мураббийлардан бири ўз вақтида шундай деганди: "Бразилияда ҳамма мураббий ва ҳар бир мухлиснинг ўз 23талик таркиби бор".
Бу нафақат Бразилияда, балки Англия, Испания, Россия, жумладан бизда ҳам шундай. Қачон терма жамоа таркиби эълон қилинса, қайсидир футболчилар борасида норозилик кайфияти уйғонади. "Фалончи ўрнига фалончини чақирса бўларди, фалончи лойиқмас, пистончи лойиқ" каби гаплар доим айтиб келинган ва бундан кейин ҳам бу мавзу давом этаверади.
Лекин бир нарсани унутмайлик, терма жамоа бош мураббийи - Сречко Катанец ва бу унинг танлови. Таркибни ўзи йиғяпти ва натижага ҳам ўзи жавоб беради. Бу ўринда биздан талаб қилинадигани фақат - бош жамоани қўллаб-қувватлаш. Ахир олдинда Осиё чемпионатига саралаш беллашувлари кутяпти.
Масалан, мен учун Катанец ким(лар)ни чақиришининг умуман фарқи йўқ. Муҳими, бирламчи вазифа бажарилса бўлгани. Бирламчи вазифа эса Осиё Кубогига йўл олиш.
Ҳа, тўғри, балки ўз позицияси бўйича кучли футболчилар таркибдан четда қолгандир, аммо бу танлов Катанецники ва натижага у жавоб беради.
Х.Холиқов.
P.S. Роберто Баджо деган кучли футболчини кўпчилик эшитган. У учта жаҳон чемпионатида қатнашган: 1990, 1994, 1998. Лекин ишонасизми, шу футболчи бирортаям Европа чемпионатига бормаган. Ҳар сафар турли сабабларга кўра, рўйхатдан тушиб қолаверган. Европа чемпионатларида Италияни бошқарган мураббийларнинг қарори шундай бўлган. Лекин бу асло Робетро Баджонинг иқтидорига шубҳа келтирмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади