Бугун соат 18:00 да 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади. Дастлабки баҳс Австралия ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан Туркманистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аҳмет Агамурадов қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен режамиз амалга ошганидан ва кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. Бу ажойиб лаҳзалар эди. Энди мақсадимиз ярим финалга йўл олиш. Австралияга қарши одатдагидек тайёргарлик олиб борамиз. Аммо энг муҳими, биз етарлича дам олишимиз керак.
Гуруҳ босқичидаги 3 ўйинда биз кўп куч йўқотдик. Бу чорак финалда бизга таъсир ўтказмаслигини истайман.
Австралиянинг ўйинларини кўриб чиқдим. Улар Осиё жамоаларига қараганда бошқача ўйин кўрсатади. Бу Европа футболига ўхшаб кетади. Рақибимиз кучли прессинг ва тўп назоратидаги устунлик эвазига ўйинларни ҳал қилишга қодир", - деди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)