date
views 2 136

Ўзбекистон терма жамоасининг Таиландга қарши ўйини олдидан расмий хабар

Ўзбекистон терма жамоасининг Таиландга қарши ўйини олдидан расмий хабар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Таиландга қарши ўйин ўтказади.

Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, мазкур баҳсни эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Ҳасан Акрами. Унга қанотларда Ҳасан Зеҳейри ҳамда Фарҳад Мораввежи ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса суриялик Масуд Туфайлиҳга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 14-июн куни Наманганнинг “Марказий” стадионида соат 20:30 да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг Таиландга қарши ўйини олдидан расмий хабар