"Интер" бош директори Жузеппе Маротта клуб ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ва дарвозабон Андре Онана билан шартнома имзолаганини тасдиқлади.
"Тасдиқлашим мумкинки, биз Андре Онана ва Генрих Мхитарян билан текинга шартнома имзоладик, футболчилар билан боғлиқ иккала келишув амалга ошди", - дейди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Мхитарян "Рома" таркибида 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" академияси тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли Онана эса 2015 йилдан буён "Аякс"да ўйнаб келаётганди. У Амстердам клуби сафида барча мусобақаларда 204 та ўйин ўтказган, шулардан 84 тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.
Шунингдек, у Камерун терма жамоаси сафида 17 та ўйин ўтказган, шулардан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади