date
views 1 396

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас
Беларусь Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Барановичи" - "Энергетик-БГУ" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, беллашувнинг 88-дақиқасида легионеримиз Бобир Абдихолиқов ҳисобни очди. Бироқ қўшиб берилган дақиқаларда рақиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Асосий вақтда ғолиб аниқланмаганидан сўнг навбат экстра таймларга келди. Унда Гришенко томонидан киритилган иккита гол эвазига "Энергетик-Бгу" нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3
Голлар
: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас