
Беларусь олий лигаси 12-турининг сўнгги учрашувида “Энергетик-БГУ” ўз майдонда “Днепр-Могилев” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Бобур Абдухолиқов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Бироқ, минсклик талабаларга ғалабани ушлаб қолиш насиб этмади.
Рақиб жамоа иккинчи бўлимда вазиятни ўнглади. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Очколари сонини 26 тага етказган “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Бобур Абдухолиқов эса голлари сонини 13 тага етказиб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Легионеримизнинг голли серияси бешта учрашувга етди.
Умуман олганда, Бобур биринчи даврада “Энергетик-БГУ”га тўқнаш келган 12 та жамоадан тўққизтасининг дарвозасига йўл топа олган. Шунингдек, ҳамюртимиз ҳисобида тўртта голли узатма бор ва у чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар