
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 26 июнь тонггида Ронни Риосга қарши ҳимоя жангини ўтказган эди.
12 раунд этиб белгиланган баҳс 12-раундда Аҳмадалиевнинг кучли зарбаларидан сўнг рефери томонидан тўҳтатилди ва унда Аҳмадалиев Риосни техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди. Шу тариқа Аҳмадалиев 3-ҳимоя жангида ҳам ғалабага эришди.
Чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олган ҳамюртимиз 1 июль куни юртимизга қайтиб келади. Спортчимизни 09:55 да Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар