13:38 / 03.07.2022
1 195

Клопп ва Гвардиола дуэли ёхуд кимнинг "бозор"и чаққон?

Клопп ва Гвардиола дуэли ёхуд кимнинг "бозор"и чаққон?
Охирги йил АПЛда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" яққол гегемонлик қилаётганига ҳеч кимга сир эмас. Бу икки клуб нафақат "туманли альбион"да, балки жаҳон футболида ҳам етакчилик учун жиддий кураш олиб бормоқда. Уларнинг кучли ва деярли мукаммал дея эътироф этиладиган ўйин услуби, креатив ва юқори савиядаги футболчиларнинг кўплиги ҳамда ўзига хос трансфер сиёсати каби омиллар Манчестер ва Ливерпуль клубларининг "чўққи"да бўлиб туришига сабаб бўлмоқда.

"Talk Sport" журналисти Саймон Жордан твиттердаги саҳифасида айтишича, Юрген Клопп йилига трансферлар учун 28 миллион евро ишлатади, Хосеп Гвардиолада эса бу рақамлар 100 миллион еврони ташкил этади. Биз юқоридаги манбага асосланган ҳолда икки мураббийнинг охирги 5 йил ичида амалга оширган трансфер сиёсатини таҳлил қилиб чиқишга қарор қилдик.

Клопп "Ливерпуль" бошқарувига 2015 йил октябрь ойида келган. Яъни трансферлар ойнаси ёпилган бир пайтда. Демак, харидлар графикасини кўриб чиқишда бу йил эмас, балки 2016 йилги мавсум трансферлар ойнасида амалга оширилган олди-сотди ишлари инобатга олинса, адолатдан бўлади. Шундай экан, биз 2016/2017 йилги мавсумдан 2020/2021 йилги мавсумга қадар бўлган 5 йиллик оралиғни солиштириб чиқамиз.

Бу вақт мобайнида "шаҳарликлар" умумий 656 миллион фунт стерлинг (ҳар йили ўртача 131 миллион)га футболчи сотиб олган. Ливерпулликларда бу рақам 318 миллионни кўрсатиб турибди. Ҳар йиллик харажат ўртача 64 миллионга тенг. Қизиғи, Клопп жамоаси жорий кўрсаткич борасида АПЛнинг кучли тўртлигига ҳам кирмаган. "Сити"дан кейинги ўринларни МЮ (630 миллион), "Челси" (465 миллион), "Арсенал" (428 миллион) ва "Эвертон" (359 миллион) каби клублар банд этган.

Ажабланарлиси, "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" футболчилар сотишда деярли бир хил кўрсаткич қайд этган. "Қизиллар" футболчилар сотувидан 342 миллион, "шаҳарликлар" 336 миллион ишлаб топган. Улардан олдинда "Челси" жамоаси жой олган. Сотув ишлари "аристократлар"нинг асосий иши саналишини ҳисобга олсак, 526 миллион фунт сумма жуда ҳайратланарли рақам саналмайди. "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"дан кейинги поғоналар "Лестер" (298 миллион) ва "Эвертон" (288 миллион)га насиб этган.

Маошлар борасида Клопп жамоаси Гвардиола клубидан жуда орқада эмас. "Сити" охирги 5 йилда маошлар учун 1,5 миллиард фунтнинг баҳридан ўтган. "Ливерпуль"да эса бу рақамлар 1,4 миллиардни ташкил этади. Орада МЮ (1,5 миллиард), "Челси" (1,4 миллиард) ва "Арсенал" (1,1 миллиард) каби клублар мавжуд.

Рақамлардан шу нарса кўриниб турибдики, иқтисодий томонлама "Ливерпуль" азалий рақибидан яхшироқ. Мерсисайдликлар кам пул эвазига сифатли футболчиларни харид қилади. Уларга даражасига нисбатан камроқ маош тўлайди. Фирмино, Мане, Салоҳ, Трент Александер-Арнольд, Эндрю Робертсон каби сифатли футболчилар юқоридаги гапимиз исботи бўла олади.

Аммо бу "шаҳарликлар" харид қилишда тажрибасиз дейишга асос бўла олмайди. Тўғри, "Ливерпуль" билан таққослашда барибир АПЛ чемпионлари ютқазиши мумкиндир. Бироқ шуни ёдда тутиш лозимки,"Сити" шунчаки катта пулларга эгалик қиладиган "босс"лар жамоаси. Табиийки, клуб йирик трансферлар қилиши одатий ҳол. Айниқса, бош мураббий харид қилишни жуда хуш кўрувчи Хосеп Гвардиола бўлса.

Шоҳрух Зоиров таржимаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп ва Гвардиола дуэли ёхуд кимнинг "бозор"и чаққон?