Фото: Торпедо
«Пахтакор» клуби билан хайрлашган Ҳожимат Эркинов фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттиради.
Москва клуби расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасининг 21 ёшли вингери билан 3 йиллик шартнома имзоланган. Трансфер суммаси ҳақида маълум қилинмаган.
Эркинов ҳозирги кунга қадар «Пахтакор», «Қўқон-1912» ва ОКМК клубларида тўп сурган.
Аввалроқ, «Пахтакор» яримҳимоячиси Суперлига 1-даврасидан кейин жамоа билан хайрлашганини «инстаграм»даги саҳифаси орқали маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Пахтакор» Сардор Рашидовни Қатар клубига трансфер қилган, болгариялик ҳимоячиси Камен Хаджиев билан хайрлашган эди.
Маълумот учун, Александр Бородюк мураббийлигидаги «Торпедо» клуби ўтган мавсум Россия қуйи лигаси ФНЛда иштирок этиб, 1-ўрин билан Россия Премьер-лигасига йўлланма олди. Москва клуби «Спартак» аъзоси Остон Ўруновга ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар