
Фото: AP
9 июль куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) яримўрта вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва франциялик Мишель Соро ўртасида реванш жанги ўтказилади.
Ушбу беллашув ўрин олган бокс кечаси Англия пойтахти Лондон шаҳрида соат 23:00 да бошланади. Мадримов – Соро баҳси кечанинг асосий жанги – Дерек Чисора — Кубрат Пулев беллашувидан олдин бўлиб ўтади ва соат 00:30 да бошланиши кутилмоқда.
Жангни Zo‘r TV телеканали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, иккала боксчи 2021 йили 17 декабрда Тошкентда рингда куч синашишган ва расмий қарорга кўра, Мадримов 9-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган эди.
Аммо Соро жамоаси ҳал қилувчи зарбалар раунд якунлангани тўғрисидаги бонг жаранглагандан кейин берилганини, рефери баҳсни вақтида тўхтатмаганини асос қилиб, расман реванш жангини талаб этишди. WBA ишни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ўз қоидаларига таянган ҳолда Соро жамоасининг талабини қабул қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар