11:04 / 10.07.2022
2 515

Жанг натижаси, ҳакамларнинг қарори ва гонорар ҳақида Исроил Мадримов билан интервью

Жанг натижаси, ҳакамларнинг қарори ва гонорар ҳақида Исроил Мадримов билан интервью
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов 9 июль куни Лондонда бўлиб ўтган бокс кечасида Мишел Сорога қарши жанг ўтказди.

3-раунд аввалида франциялик боксчининг қоши ёрилиб кетиши натижасида жанг муддатидан аввал якунланди ва дуранг натижа қайд этилди. «Дарё» мухбири Исроил Мадримов билан боғланди ва жанг таассуротлари ҳақида сўради.

Жанг ҳақида
Авваламбор, ассалому алайкум. Жанг яхши ўтди. Қўлимдан келадиган ишларни энди қила бошлаганимда, жароҳат туфайли жанг муддатидан аввал тўхтатилди.

Ҳакамларнинг қарори ҳақида
Боксда шундай қарорлар бор, уларни ўзгартиришни иложи йўқ. 4-раундга қадар бош орқали ёки тирсак орқали ноқонуний зарбалар бўладиган бўлса, дуранг натижа қайд этилади. Агар қўл текканда ҳисобга олинарди. Бу ерда ҳакамларни айблаб бўлмайди.

Гонорар ҳақида
Гонорар тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Пул ҳақида қизиқиб ҳам кўрмадим, сўрамадим ҳам. Бу ҳақида маълумот яқин орада интернетга чиқиб қолса керак.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов ва Соро 2021 йил 17 декабрда Тошкентда илк бор тўқнаш келган эди. Жангнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.

WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога тегишли ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанг натижаси, ҳакамларнинг қарори ва гонорар ҳақида Исроил Мадримов билан интервью