“Челси” бош мураббийи Томас Тухель “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансферини блоклади.
“Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли ўзини вақтинчалик спорт директори вазифасини бажариш учун масъул қилиб тайинлаган. Тодд машҳур юлдуз трансферини амалга ошириб, клуб тарихида янги эра бошланганини шу тариқа нишонламоқчи эди.
Тодднинг рўйхатига “Барселона”дан Френки де Йонг, “Бавария”дан Роберт Левандовски, ПСЖдан Неймар ва “Манчестер Юнайтед”дан Криштиану Роналду киритилганди.
“Челси” президенти яқинда Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан трансфер масаласини муҳокама қилганди. Лекин Томас Тухель 37 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига қўшишни истамади ва бу трансферни рад этди.
Германиялик мутахассис янги мавсумда ҳужум чизиғида Раҳим Стерлинг, Кай Хавертц ва Рафинья Диас учлигидан фойдаланмоқчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар