date
views 1 425

Расман! Отабек Шукуров Туркия клубига ўтди

Расман! Отабек Шукуров Туркия клубига ўтди
Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клуби сафида ҳаракат қилаётган ярим ҳимоячимиз Отабек Шукуров фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда "Шаржа" жамоаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, легионеримиз янги мавсумнм Андре Пирло бошчилигидаги "Карагюмрюк" клубида бошлайди. Ҳозирча турк жамоаси трансферни расман эълон қилмади.

Эслатиб ўтамиз, "Карагюмрюк" ўтган мавсум чемпионатда 8-ўринни эгаллаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Отабек Шукуров Туркия клубига ўтди