"Олимпик" ўртоқлик ўйинида АГМКни мағлуб этди

"Олимпик" ўртоқлик ўйинида АГМКни мағлуб этди
Бугун Олмалиқда АГМК ва "Олимпик" ўртасида назорат баҳси ўтказилди. Унда Тимур Кападзе қўл остидаги жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Олимпик" илк дақиқалардан ҳужум қилишга ҳаракат қилди ва баҳснинг 10-дақиқасида Фаррух Мухторов узатмасидан сўнг Беҳзод Шамсиев ҳисобни очди. 72-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Учрашув якунланишига 5 дақиқа қолганида "Олимпик" вакили Муҳаммадали Ғиёсов қанотдан кириб бориб, ажойиб узатмани амалга оширди ва Нодир Абдуҳолиқов ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди. Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида "Олимпик" фойдасига якунланди.

АГМК – "Олимпик" 1:2
Голлар
: Бехзод Шамсиев, 10 – 0:1. Хуршид Ғиёсов, 72 – 1:1. Нодир Абдуҳолиқов, 85 – 1:2.

АГМК: Ботирали Эргашев, Шоҳруҳ Гадоев, Анзур Исмоилов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Сиявуш Ҳақназарий, Санжар Турсунов (с), Хуршид Ғиёсов, Мартин Боакье.
Захирадан тушганлар: Валижон Раҳимов, Артём Филипосян, Искандар Бўсинов, Аҳмадулло Муқимжонов, Зафар Полвонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Алишер Жалилов, Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Олимпик": Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Беҳзод Шамсиев (с), Достон Турсунов, Абдурауф Бўриев, Фарруҳ Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Темур Мамасидиқов, Русланбек Жиянов.
Захирадан тушганлар: Хамидулло Абдунабиев, Жасур Холдоров, Шаҳзод Тоиров, Сунатуллоҳ Ҳамиджонов, Сардорбек Махмудов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Абубакр Ризо Турдиалиев, Нодир Абдуҳолиқов, Мироншоҳ Сатторов, Муҳаммадали Ғиёсов, Алишер Одилов, Жавоҳир Жўраев.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар