
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда рус матбуоти хабар берди. Манбага кўра, Россия футбол иттифоқи кузда бир қанча назорат ўйинлари ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Россия термасининг энг эҳтимолий рақиблари Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларидир. РФИ аллақачон уларга назорат ўйинларини ўтказиш бўйича таклифлар юборган.
Шунингдек, Хитой ва Лотин Америкаси терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш режаси ҳам бор дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Украинадаги воқеалар туфайли барча халқаро мусобақалардан четлаштирилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар