Сергей Шипов ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳозирданоқ манаман деган жамоаларни ортда қолдиришга қодирликларини кўрсатгани катта сюрприз бўлганини қайд этди.
Россиялик шахматчи, гроссмейстер, шахмат мураббийи, ёзувчи Сергей Шипов ўзбекистонлик шахматчиларнинг Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги натижаларини қаҳрамонлик деб атади.
“Бу қўшниларимизнинг буюк қаҳрамонлиги. Ҳамма уларнинг жамоаси ғоят истиқболли эканини биларди. Бироқ улар ҳозирданоқ ўта тажрибали жамоаларни ортда қолдиришга қодирликлари катта сюрприз бўлди. Баракалла”, - деди у Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар ҳимоя қилишди. Ўзбекистон олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев чемпион шахматчиларга шахсан ўзи қўнғироқ қилиб, уларни самимий табриклади. Давлат раҳбари шахматчилар бу ғалаба билан мамлакат спорти тарихида янги саҳифани очиб беришганини таъкидлади.
“Сизлар шу тариқа ўзбек шахмат мактабининг шон-шуҳратини юксак босқичга олиб чиқдингиз. Сизлар каби азму шижоатли, ватанпарвар ёшлар энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”, десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан”, - деди Мирзиёев.
Қайд этиш жоизки, 2026 йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас