
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 11 август тонгида ўтказди.
АҚШнинг Детройт шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шоҳжаҳонга Мексика вакили Анхель Мартинес (14-2-2, 14 КО) рақиблик қилди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг устунлигида бошланди.
5-раундга келиб Эргашев рақибини нокдаун ҳолатига туширди, бироз ўтиб зарбалар сериясини ёғдирди ва ҳакам техник мағлубиятни қайд этди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Эргашевнинг жанглар статистикаси 23-0 (20 нокаут) кўриниш олган бўлса, Ҳернандесники 14-2-1 (14 нокаут)га ўзгарди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар