ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Ҳаммага хайрли кеч. Кўрганингиздек, қийин об-ҳаво шаротида ўйнадик. Биз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлайманки, 3:0 дан кейин ҳаммаси ҳал бўлганди. Йигитларга қилинган меҳнат, сабр учун раҳмат айтмоқчиман. Бундай шароитда ҳатто ўйинни ўтириб томоша қилиш ҳам қийин. Футболчиларимиз, клубимиз мухлислари ва умуман барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!
- Чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди? Жўрабековнинг йўқлигими?
- Шаҳбоз Жўрабеков карточкалари кўпайиб кетгани боис бугунги баҳсни ўтказиб юборди. Шу боис Виталий Денисовни ўнгда ўйнатишга қарор қилдик. Ўйлайманки, у жуда зўр ўйнади. Ҳар қандай профессионал футболчи тўғри келса, ҳатто даврозада ҳам туриши керак. Бундай ҳолатлар учраб туради.
- "Сўғдиёна" йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамасдан, жамоангиз футболчиларида қандай хатоларни кўрдингиз?
- Ҳар бир учрашувда хатолар учрайди. Чунки бу – футбол. Хатоларсиз футбол бўлмайди. Ҳозир буни изоҳлаш қийин. Ўйинни кўриб чиқиб, шундан кейин хулоса чиқарамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»