08:46 / 22.08.2022
1 182

ПСЖ сафарда "Лилл"ни аяб ўтирмади. Трио ўзини ҳар томонлама кўрсатди

ПСЖ сафарда "Лилл"ни аяб ўтирмади. Трио ўзини ҳар томонлама кўрсатди
Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган "Лилль" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 7:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Парижликлар сафида Мбаппе хет-трик, Неймар эса дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Месси ҳамда Хакими ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Париж клуби 3 турдан сўнг максимал 6 очко тўплаган ҳолда, Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Лилль – ПСЖ 1:7 (0:4, 1:3)
Голлар
: 0:1 – 1 Мбаппе, 0:2 – 27 Месси, 0:3 – 39 Хакими, 0:4 – 43 Неймар, 0:5 – 52 Неймар, 1:5 – 54 Бамба, 1:6 – 66 Мбаппе, 1:7 – 87 Мбаппе.
Лилль – Лео Жардим, Диаките, Фонте, Алессандро (Тиагу Джало, 71), Исмаили, Гудмундссон (Virginius, 59), Андре (Мартен, 59), Языджи (Жегрова, 58), Гомес, Бамба, Дэвид.
ПСЖ – Доннарумма, Хакими (Мукиеле, 81), Рамос (Данилу Перейра, 81), Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Бернат, 63), Верратти (Саншеш, 63), Витинья (Паредес, 84), Месси, Неймар, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Андре (39), Дэвид (83).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ сафарда "Лилл"ни аяб ўтирмади. Трио ўзини ҳар томонлама кўрсатди