07:25 / 23.08.2022
1 298

Тен Хаг "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Тен Хаг "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
АПЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйинида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Санчо ҳамда Рэшфорд гол урган бўлса, "қизиллар"дан бунга Салоҳ бир марта жавоб қайтарди.

Ўйиндан сўнг "қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берди:

- Тактик томондан ажойиб ғалаба. Ҳаммаси ўйинга бўлган муносабатга боғлиқ. Биз жиддий ёндашдик ва ғалаба учун курашдик. Йигитлар бугун нима қила олишини кўрсатиб қўйди.

- Ҳар бир ўйин қийин бўлишини биламиз. Биз бугун муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Шундай ишлашда давом этишимиз керак.

- Ярим ҳимоя ажойиб ҳаракат қилди. Фернандеш ва Эриксен етарлича вазиятлар яратиб берди. Мактоминей мувозанатни ушлаб берди. Тактик томонлама рақибни енга олдик. Шунингдек, тезлик ва прессинг ҳам бизда яхшироқ ишлади.

- Бизни олдинда кўп ўйинлар кутиб турибди. Ўзгаришлар қилишимиз табиий. Ҳеч бир футболчининг ўрни кафолатланмаган. Роналду ва Магуайр яхши даражада. Шундай бўлса-да, мен бошқаларни ҳам синаб кўришим керак эди. Таркибдан унумли фойдаланиш учун таваккал қилиб туриш зарар қилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тен Хаг "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?