17:45 / 28.08.2022
1 069

"Абрамов катта таваккалга қўл урди. Наманганда Бабаян услуби ва мухлислар катта рол ўйнаши мумкин" — 17-тур олдидан мутахассис фикри

"Абрамов катта таваккалга қўл урди. Наманганда Бабаян услуби ва мухлислар катта рол ўйнаши мумкин" — 17-тур олдидан мутахассис фикри
Бугундан эътиборан Coca-Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувларига старт берилади. Олдинда бизни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда.

Ортиқча таърифларсиз бугун барчанинг нигоҳи Намангандаги "Марказий" стадионга қаратилади. Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га қарши. Турнинг марказий баҳси дейишга тўлиқ ҳақлимиз. Самарқандда эса чемпионатни омадсиз ўтказаётган "Динамо" ва "Бунёдкор" ўзаро тўқнаш келади. Эртанги кундан яна қизиқарли ўйинлар ўрин олган. Ушбу учрашувлар олдидан таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Жорий йилги мавсумда ўйинлар натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлмоқда. Аутсайдер жамоалар етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатмоқда, деб ўйлайман. Буни "Олимпик" иштирокидаги баҳсларда ҳам кўряпмиз. Жамоаларнинг кучи ва турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб фикрларимни билдириб кўраман. Ҳар бир баҳс мухлислар ва мутахассислар учун қизиқарли ўтишига ишонаман.

— "Навбаҳор" - "Пахтакор" нафақат турнинг, балки чемпионатнинг энг муҳим ўйини ҳисобланади. Курашларга бой, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қиладиган қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз. Бу беллашувда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Чунки мавсумни барқарор ва яхши ўтказмоқда. Ўзига керакли очколарни қўлга киритяпти. Ўйлайманки, Самвел Бабаян танлаган услуб, жамоани чин дилдан қўллаб-қувватлайдиган мухлислар роли муҳим аҳамият касб этади. Шацких "Пахтакор"нинг ўйинини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Унга албатта вақт керак. Бугун босим юқорилиги сабабли очиқ ўйин бўлмаслиги эҳтимоли бор. Қолаверса, ҳакамларга осон бўлмайди. Ўзига ҳос босимни енгиб ўтишлари талаб этилади. Хато қилишдан қўрқиб ишлашади. Акобирхўжа яхши савиядаги рефери. Ҳакамлик холис ўтади, деб ўйлайман.

Имкониятлар: 60/40

— Мазкур баҳс ҳам қизиқарли ўтишини тахмин қиламан. "Динамо" учун охирги имкониятлардан бири. "Бунёдкор" билан ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган тақдирдагина элитада қолиш имкониятини сақлаб қолади. Агарда мағлубиятга учраса, Про лигага тушиб кетадиган жамоалар қаторига киритса бўлади. Тўғри ўйинлар ҳали етарли. Аммо шу кунгача 7 очко жамғарган жамоанинг навбатдаги турларда етарлича натижаларга эришишини тахмин қилиш қийин. Очиғи Вадим Абрамов "Динамо"ни қабул қилиб олганида хайрон қолдим. Мураббий катта таваккалга қўл урди.

Сабаби жамоани турнир жадвалида сақлаб турган ўрнини яхши деб бўлмасди. Боз устига ёзги трансферлар вақтида ҳам жамоани ўзи шакллантирмаган. Истаган ўйинчиларини олмаган. "Динамо"нинг Суперлигада қолишини қайсидир маънода мўжизага қиёслаш ўринли. Вадим Карленович таваккалчи мураббий. Агарда клуб олдидаги мақсадига эришса, Абрамов обрўйини тиклаб олиши мумкин. Майдон эгалари охиригача курашади. "Бунёдкор" ҳам охирги ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Қайсидир жамоа устунлик қилишини кутиш мушкул.

Имкониятлар: 50/50

— Бу учрашувда "Насаф" яққол фаворит. Орадаги кичик пасайишдан сўнг улар ўз ўйинларини топиб олди. "Локомотив"да мураббий ўзгарди. Бу шуни кўрсатяптики, аксарият жамоалар мураббийга етарлича имконият беришмаяпти. Ушбу қарор ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Сервер Жепаровнинг катта жамоада бош мураббий сифатида қандай ишлаши қизиқ. Мана Тимур Кападзе ўзини кўрсатмоқда. Серверга ҳам бу қийин йўлда омад тилаб қоламан.

Имкониятлар: 70/30

— Аввалги сафар АГМКнинг имкониятини юқори баҳолаган эдим. Бироқ "Металлург"га мағлубиятга учраганди. Фикриимча, олмалиқликлар "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Анхель Лопес шогирдлари жанговар футбол кўрсатади. Аммо АГМКда яхши таркиб йиғилган. Юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бор.

Имкониятлар: 80/20

— "Нефтчи" жамоаси афсуски ўз мухлислари кутган ўйинни кўрсата олмаяпти. "Қизилқум" билан учрашувдаги мағлубият жамоа ҳолатини янада оғирлаштириши турган гап. Навоий шаҳри клубида яхши жамоа шаклланган, тажрибали ижрочилар кўп. Турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашмоқда. "Нефтчи"га ғалаба керак. Шу омилларни ҳисобга олиб муросасиз баҳс ва дуранг натижани тахмин қиламан.

Имкониятлар: 50/50

—Турнинг муҳимлилик даражаси бўйича марказий баҳс сифатида "Навбаҳор" - "Пахтакор"дан кейин "Олимпик" - "Сўғдиёна" тўқнашувини кўрсатаман. "Олимпик" барчани хайрон қолдирмоқда. Ўйинларини кўриб кўз қувнайди. Чиройли футбол кўрсатишмоқда. Ҳар бир жаомага етарлича ташвиш туғдиряпти. Иккинчи томондан чемпионатимизнинг энг кучли мураббийлари беллашуви ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна" ва Улуғбек Бақоевнинг охиригача курашишини, руҳан яхши тайёрлашини инобатга олиш даркор.

Имкониятлар: 45/55

— Шахсан мен учун яна бир қизиқарли ўйин. "Қўқон-1912"да биринчи даврада ишладим. Бу жамоанинг аутсайдерлар қаторида юргани ачинарли. Даврон Файзиев қўл остида яхши жамоа ҳаракат қилмоқда. Ўйлайманки, улар ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқиб кета олишади.

Имкониятлар: 40/60
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Абрамов катта таваккалга қўл урди. Наманганда Бабаян услуби ва мухлислар катта рол ўйнаши мумкин" — 17-тур олдидан мутахассис фикри